Россияда 2 ўғлининг мурдаси билан 3 ойдан ортиқ яшаган аёл ушланди
Олам
−
24 Ноябрь 2023
23340Россиянинг Псков вилоятида 3 фарзандини ўлдиришда гумонланаётган аёл бир неча ой давомида уларнинг жасади билан яшагани айтилмоқда. Бу ҳақда бугун, 24 ноябрь куни “Известия” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, аёлнинг қўшнилари кираверишдаги ва хонадонлардаги ёқимсиз ҳид ҳақида бир неча бор шикоят қилган. Улар дастлаб вентиляция тизимида каламуш ўлиги бор, деб тахмин қилган. Бироқ аёлнинг онаси набираларини кўриш учун келганида, уларнинг кўрпага ўралган жасадларини топган.
Манбанинг аниқлик киритишича, болаларнинг бувиси келганида хонада фақат иккита жасад бўлган. Улар айбланувчи аёлнинг тўнғич ва чақалоқ ўғли бўлган. Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аёлнинг далаҳовлисидан саккиз ёшли қизининг ҳам полиэтилен пакетдаги мурдаси топилган.
Сўроқ пайтида аёл ўғиллари жорий йилнинг август ойида уйқусида вафот этганини айтган. Манбага кўра, аёл кенжа ўғлини уй шароитида дунёга келтиргани учун гўдак ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган.
“Аввалига каттаси, сўнг эса кичик ўғлим уйқусида вафот этди”, деган аёл.
Шунингдек, аёлнинг яна икки фарзанди – беш йилдан бери бувиси билан яшаётган 12 ёшли ўғли ва 5 яшар қизи бўлган.
“Известия”нинг ёзишича, ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси