Россияда 13 ёшли ўзбекистонлик қиз ҳамюрти томонидан зўрланди

3-саҳифа

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Красносельский туманида 13 ёшли ўзбекистонлик қиз 23 ёшли ватандоши томонидан зўрланди. Бу ҳақда “Фонтанка” нашри хабар берди. 

Гап шундаки, 2023 йилнинг июль ойида шаҳарнинг Жанубий Приморский боғи яқинида 13 ёшли қизга таниш йигит уни зўрлаган. Дастлаб қиз бўлган воқеа ҳақида ҳеч кимга айтмаган. 

Аммо кейинчалик қизнинг 3 ойлик ҳомиладор экани ошкор бўлгач, ота-онаси уни шифокор кўригига олиб борган. У ерда қиз ўзига таниш йигит унинг номусини топтагани ҳақида айтиб берган. Унга кўра, мазкур воқеа қизнинг оиласи яшайдиган Маршал Захаров кўчасидаги уй яқинида содир бўлгани аниқланган.

Қизнинг отаси ҳолат бўйича полицияга хабар берганидан сўнг, гумонланувчи йигит Москванинг Псковская кўчасида ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг