Россияда ҳарбий вертолёт ва самолётлар бирин-кетин қуламоқда (видео)

Олам

image

Бугун, 13 май куни Россиянинг Брянск вилоятида аввалига Ми-8 вертолёти, ундан кейин эса Су-34 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда ТАСС хабар берди

Маълум қилинишича, вилоятнинг Клинци тумани ҳудудида вертолёт қулаган. Тармоқларда ушбу ҳолат акс этган видеолар тарқалмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Тинч аҳоли орасида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлиги маълум қилинган. Шу билан бирга баъзи уйларга шикаст етгани айтилмоқда. 

Тасвирлардан кўриш мумкинки, вертолёт, аввалига, осмонда портлаган. Шундан сўнг ерга қулаб, ёнғин келиб чиққан. Ёнғин тез орада бартараф қилинган. Қулаган вертолётлар сони иккита бўлиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинмоқда.

Воқеадан кўп ўтмай вилоят ҳудудида яна бир авиаҳалокат содир бўлган. Су-34 ҳарбий самолёти қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида учувчи ва штурман ҳалок бўлгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия Украинага Россия ҳудудига ҳам зарба бериши мумкин бўлган Storm Shadow ракеталарини бериши ҳақида хабар берилганди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса буни душманлик ҳаракати деб баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ҳарбий вертолёт ҳарбий самолётлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг