Россияда ҳарбий ҳолат эълон қилиниши керак – Рамзан Қодиров
Олам
−
30 Май 2023
11926Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров бугун Москва шаҳри ва вилоятига амалга оширилган дрон ҳужумига изоҳ бериб, Россияда ҳарбий ҳолат эълон қилиниши зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда у ўзининг Telegram'даги каналида ёзди.
Қодировнинг сўзларига кўра, дронлар ҳужуми ҳеч қандай тактик, стратегик ёки ҳатто психологик маънога эга эмас, чунки жанглар бошқа жойда олиб бориляпти.
"Аммо америкача террорчилик усулларидан хабардор бўлган ҳар бир киши бу қуруқликдаги йирик мағлубиятлардан сўнг ўзларига эътибор қаратиш ва ахборот очколарини қўлга киритишга уриниш эканлигини тушунади. Террорчиларнинг энг севимли усули: заиф позицияларни йўқ қилиш ва очиқ ҳалол жангдан қочиш, иссиқ жойда, штаб-квартирада ўтириш, ҳарбий инфратузилмадан узоқ бўлган объектларга ҳужум қилиш тўғрисида буйруқ бериш ва уларнинг ғалабали ҳаракатларини баланд овоз билан эълон қилишдан иборат. Менимча, Россияда ҳарбий ҳолатни эълон қилиш, "Украина ҳарбийлари" усулларига мурожаат қилмасдан, бутун террористик “ячейка”ни бир вақтнинг ўзида йўқ қилиш учун мўлжалланган барча жанговар ресурслардан фойдаланиш жуда зарур. Украинада ҳарбий ва сиёсатчилар йўқ – фақат террорчилар”, деб ёзган Қодиров.
Унинг айтишича, ушбу ҳужумга қаттиқ эмас, шафқатсиз жавоб бериш зарур.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 май куни Москвада дрон ҳужуми содир бўлди. Шаҳар мэри Сергей Собянин ҳужум оқибатида бир нечта бинолар зарар кўрганини айтди. Кейинчалик Транспорт технологияларини ривожлантириш маркази раҳбари Алексей Рогозин Москвага ҳужум қилиш учун “ўрдак” (“утка”) аэродинамик тизимига эга самолёт типидаги учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланилгани ҳақида маълумот берди. Олдинроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бериб, мамлакат дрон ҳужумига нисбатан энг қаттиқ жавобни беришини маълум қилганди. Путин эса ҳужум ортида Украина турганини даъво қилга.
LiveБарчаси