Россия Запорожьени бомбалади. Қурбон бор

Олам

−

image

Россиянинг Запорожье шаҳрига берган зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши, жумладан, бир бола жароҳатланди. Бу ҳақда “Ukrinform” хабар берди.

Запорожье вилояти давлат маъмурияти раҳбари вазифасини бажарувчи Михайло Семикиннинг ёзишича, Россия ҳарбийлари бугун, 9 октябрь куни эрталаб шаҳарга олти марта зарба берган.

Ҳужумлардан бири кўп қаватли уй яқинига, яна бири мактабдан ташқари таълим муассасаси яқинига тушган. Зарба оқибатида бир эркак ҳалок бўлган. Дастлаб икки киши жароҳатлангани маълум қилинган, кейинроқ жароҳатланганлар сони беш нафарга етгани, улар орасида бола ҳам борлиги билдирилган.

“Душман тураржой ҳудудига ҳужум қилди. Зарбалардан бири мактабдан ташқари таълим муассасаси яқинига келиб тушди. Барча зарур тезкор хизматлар воқеа жойида ишламоқда. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, деб ёзган Семикин.

“Ukrinform” хабарига кўра, сўнгги вақтларда Россия самолётлари Запорожьедаги кўприкларга ҳам зарба бермоқда. Бу ҳужумлар тактикасининг ўзгариши ва бошқариладиган авиация бомбаларининг такомиллаштирилгани билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россиянинг Рязань вилоятидаги “Яндекс” компаниясига тегишли маълумотлар марказига дронлар билан зарба берганди. Ҳужум оқибатида ёнғин чиқиб, марказ фаолияти тўлиқ тўхтатилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг