Россия Японияга огоҳлантириш билан чиқди

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Япония санкцияларига қарши жавоб чоралари кўрилишидан огоҳлантирди. Россия Токионинг навбатдаги санкцияларининг миллий хавфсизлик ва иқтисодиётга таъсирини баҳоламоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлигинин Япониянинг қарши ҳаракатлари бўйича эълон қилган ҳисоботида айтилади.

“Биз Фумио Кисида маъмуриятининг 26 майда эълон қилинган Россияга, шунингдек, Россиядаги жисмоний ва юридик шахсларига қарши 20 санкция чоралари тўпламига эътибор қаратдик”, дейилади ҳисоботда.

Вазирликнинг билдиришича, Россия айни пайтда Япония ташлаган қадамнинг амалий бажарилишини кузатяпти ва уларнинг миллий хавфсизлик ва иқтисодиётга таъсирини баҳолашда давом этади.

“Ҳар қандай ҳолатда ҳам расмий Токионинг бундай ноқонуний ҳаракатлари жавобсиз қолмайди”, дейилган вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 май куни Япония ҳукумати Украинадаги вазият туфайли Россия Федерациясига қарши санкцияларни кенгайтиришга қарор қилганди. 24 та жисмоний шахс ва 78 та ташкилот навбатдаги санкция рўйхатига киритилган бўлиб, агар улар Японияда топилса, активлари музлатиб қўйилиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Япония огоҳлантириш санкциялар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг