Россия яна Озарбайжон объектига зарба берди – ОАВ (видео)

Олам

image
Озарбайжон Украинага қурол етказиб бериши мумкин north_east

Озарбайжон Украинага қурол етказиб бериши мумкин

Бугун, 18 августга ўтар кечаси Россия Украинанинг Одесса шаҳридаги инфратузилма объектига зарба берди. Айрим маълумотларга кўра, объект Озарбайжонга тегишли. Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати ҳужумни тасдиқлади, аммо унинг кимга тегишли экани ҳақида маълумот бермади.

“Ёқилғи-энергетика инфратузилмаси объектида йирик ёнғин юз берди. 100 дан ортиқ қутқарувчилар, кўнгиллилар, ёнғин бригадалари оқибатларни бартараф этди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ”, дейилади хабарда.

Шундан сўнг, қатор ОАВда гап Озарбайжон компаниясига тегишли объект ҳақида кетаётганига оид маълумот пайдо бўлди. Хусусан, бу ҳақда Украинанинг “Страна” нашри хабар тарқатди.

“Одессада зарбалардан кейин “Новая почта”, шунингдек, Озарбайжоннинг SOCAR компанияси терминаллари ёнмоқда”, деб ёзади нашр.

Кейинроқ, UNIAN нашри ҳам SOCAR’га зарба берилгани ҳақида хабар берди. Маълумотни Озарбайжоннинг “Oxu.az” нашри ҳам эълон қилди.

“Россия “Shahed”лар билан SOCAR'га зарба бериб, барча 17 та резервуарни йўқ қилди. Бу кетма-кет тўғридан тўғри зарбалар эди, шундан сўнг ёнғин юзага келди. 17 та резервуар, насос станцияси биноси, операторлик хоналари ва техник хоналар шикастланди, тўсиқ вайрон қилинди. Ушбу нефть базасининг сақлаш ҳажми 16 минг куб метрдан ортиқ”, деб ёзади “Oxu.az”.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Бироқ Россия ОАВ ҳозирча Украинадаги Озарбайжон объектларига ҳужум ҳақида хабар бермади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 август куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Украина раҳбари Владимир Зеленский билан суҳбатлашгани хабар қилинганди. Телефон орқали бўлган суҳбат давомида Украинадаги Озарбайжонга тегишли энергетика объектларига Россиянинг ҳужумлари қораланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Озарбайжон Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг