“Россия вассали”: Макрон Лукашенко билан Украинадаги урушни муҳокама қилди
Олам
−
27 Февраль 2022 14904 1 дақиқа
Франция Президенти Эммануэль Макрон Беларусь фуқароси Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Томонлар Украинадаги урушни муҳокама қилган. Бу ҳақда Елисей саройи матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Макрон Лукашенкога “Беларусь ва украин халқлари ўртасидаги қардошлик муносабатлари Беларусни Украинага қарши урушда Россиянинг вассали ва ҳақиқий шериги бўлишдан бош тортишга ундаши кераклигини” айтган.
Ўз навбатида, “Пул первого” Telegram канали Лукашенко Макрон билан Европа келажаги, Украинадаги уруш, Беларусь-Россия муносабатлари ва Беларусда ядро қуролини жойлаштириш имкониятларини муҳокама қилгани ҳақида хабар берган.
“Суҳбатнинг муҳим қисми Европанинг келажаги ва Беларуснинг ушбу дунё тартибидаги ўрнини муҳокама қилишга бағишланди, шунингдек, Беларусь ва Россия ўртасидаги муносабатлар ҳақида сўз юритилди”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Лукашенко Беларусь ҳудудида ядро қуроли жойлаштирилгани ҳақидаги хабарни сохта деб атаган. Бундан ташқари, у Россия-Украина тинчлик музокараларини қабул қилишга тайёрлигини билдирган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март