Россия ва Украина аскарлар жасадларини алмашди

Олам

image

Россия ва Украина ўртасида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар жасади алмашилди. Бу ҳақда RBC хабар берди.

Маълум қилинишича, айирбошлаш Беларусь мамлакатида бўлиб ўтган.

Шундай қилиб, Россия Федерацияси Киевга 503 аскарнинг жасадини топширган. Қайд этилишича, улардан 403 нафари Донецк йўналишида, 57 нафари Запорожье йўналишида, 12 нафари Луганск йўналишида ҳалок бўлган. Яна 31 нафар жасад Россиядаги ўликхоналардан олиб келинган.

Москва, ўз навбатида, 42 жасадни қабул қилган. Россия ҳарбий қўмондони Александр Коцнинг сўзларига кўра, алмашинув Беларуснинг Гомель вилоятидаги Украина билан чегарада бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Украина билан 630 нафар ҳарбий асирни алмашишга ва кейинги алмашувларни бошлашга тайёрлигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг