Россия ва Украина ҳарбийларнинг жасадларини алмашди
Олам
−
20 Август 4201 1 дақиқа
Кеча, 19 август куни Украина ва Россия навбатдаги ҳарбий хизматчиларнинг жасадларини алмаштирди. Бу ҳақда Россия Президентининг ёрдамчиси Владимир Мединский Telegram-каналида хабар берди.
Унга кўра, Киев минг нафар ҳалок бўлган аскар жасадларини олган, Москва эса 19 нафар жасадни қабул қилган.
“Бугун Украина томонига 1000 нафар Украина Қуролли кучлари аскарининг жасадларини топширдик. Биз эса 19 та жасад олдик, худди бир ой олдинги каби”, дея ёзган Мединский.
Маълумот учун, 2 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Россия ва Украина оғир яраланган аскарлар ва 25 ёшгача бўлган асирларни алмашиш, шунингдек, урушда ҳалок бўлган 6000 аскар жасадини топширишга келишиб олганди. 16 июнь куни Мединский Россия 6060 ҳалок бўлган украиналик аскарнинг жасадларини Украинага топширгани ҳақида хабар берди. Ўз навбатида, Украина ҳалок бўлган 78 аскар жасадини Россияга топширди.
Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, ҳалок бўлган аскарларнинг жасадларини алмашиш чоғида Россия томони Украина аскарлари ниқоби остида Россия ва бошқа давлатлар фуқароларининг жасадларини Киевга топширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Украина Қуролли кучларининг 3000 нафар аскарининг жасадини Украинага, Украина эса ҳалок бўлган россиялик 19 аскарнинг жасадини Россияга топширганди.
Live
Барчаси