Россия ва Украина яна аскарларнинг жасадларини алмашди
Олам
−
17 Июль 4337 1 дақиқа
Москва ва Киев ҳалок бўлган аскарларнинг жасадларини янги алмашишни амалга оширди. Бу ҳақда бугун, 17 июль куни Россия Президенти ёрдамчиси ва Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский маълум қилди.
Унга кўра, Россия Украина қуролли кучларининг 3000 нафар аскарининг жасадини Украинага, Украина эса ҳалок бўлган россиялик 19 аскарнинг жасадини Россияга топширган. Украина ҳали алмашинув ҳақида хабар бермади.
2 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Россия ва Украина оғир яраланган аскарлар ва 25 ёшгача бўлган асирларни алмашиш, шунингдек, урушда ҳалок бўлган 6000 аскар жасадини топширишга келишиб олди. 16 июнь куни Мединский Россия 6060 ҳалок бўлган украиналик аскарнинг жасадларини Украинага топширгани ҳақида хабар берди. Ўз навбатида, Украина ҳалок бўлган 78 аскар жасадини Россияга топширди.
Кейинроқ Мединский Москва яна уч мингга яқин аскарнинг жасадини Киевга топширишга тайёрлигини айтди.
Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, ҳалок бўлган аскарларнинг жасадларини алмашиш чоғида Россия томони Украина аскарлари ниқоби остида Россия ва бошқа давлатлар фуқароларининг жасадларини Киевга топширган.
Live
Барчаси