Россия ва Украина ҳарбий асирларни алмашди

Олам

−

image

Россия Киев назорати остидаги ҳудуддан 270 нафар россиялик ҳарбий хизматчини қайтарди. Бунинг эвазига Украина Қуролли кучларининг 270 нафар ҳарбий асири топширилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

“Бугун, 23 октябрь куни Киев режими назорати остидаги ҳудуддан 270 нафар россиялик ҳарбий хизматчи қайтарилди. Бунинг эвазига Украина Қуролли кучларининг худди шунча ҳарбий асири топширилди. Қайтарилган россиялик ҳарбий хизматчилар ҳозирда Беларусь Республикаси ҳудудида бўлиб турибди. Улар билан Россияда инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Яна Лантратова ишламоқда”, деб маълум қилган ҳарбий идора.

Қайд этилишича, зарур психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг россиялик ҳарбий хизматчилар кейинги даволаниш ва реабилитация курсларидан ўтиш учун Россия Мудофаа вазирлигининг тиббиёт муассасаларига олиб борилади.

Қайд этиш жоиз, 2022 йилда Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан буён ҳарбий асирлар ва ҳалок бўлган аскарларнинг жасадларини алмашиш Москва ҳамда Киев ўртасидаги ҳамкорлик сақланиб қолган кам сонли йўналишлардан бири бўлиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Россия ва Украина 160 нафардан ҳарбий асирларни ўзаро алмашган эди. Ўшанда Россия Мудофаа вазирлиги алмашинув жараёни Бирлашган Араб Амирликлари воситачилигида амалга оширилганини маълум қилган.

Жасмина Муртазоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг