Россия ва Хитой Ғазода ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди

Олам

image

Россия ва Хитой АҚШнинг Ғазо секторида олти ҳафта давомида зудлик билан ва доимий ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасига вето қўйди. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг кеча, 22 март куни бўлиб ўтган йиғилишида маълум қилинди.

Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя АҚШ резолюциясига вето қўйиш қарорини ушбу ҳужжат гўёки Ғазо деярли ер юзидан қириб ташланганидан кейин ўт очишни тўхтатишга чақириши билан изоҳлаган.

Ўз навбатида, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд Россия ва Хитой Қўшма Штатлар таклиф қилган резолюцияга шунчаки овоз беришни истамаганини айтган.

Унинг қўшимча қилишича, Россия ва Хитой минтақада барқарор тинчликка эришиш учун ҳеч қандай дипломатик саъй-ҳаракатлар қилмаяпти.

2023 йил октябрь ойида Россия ва Хитой АҚШнинг минтақада ёрдам етказиш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирувчи резолюциясига вето қўйганди. Шундан сўнг АҚШ Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи кейинги учта резолюцияга вето қўйди. 

Жорий йилнинг 25 март куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг янги йиғилиши бўлиб ўтади. Унинг иштирокчилари Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолари томонидан тайёрланган резолюциянинг муқобил вариантини кўриб чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг