Россия ўзининг 3 та вертолётини уриб туширган бўлиши мумкин
Олам
−
18:01 1109 2 дақиқа
Болтиқ денгизидаги Россиянинг энг йирик порти – Усть-Лугага уюштирилган тонгги ҳужум давомида россиялик ҳарбийлар Россия Қуролли кучларининг учта вертолётини уриб туширган бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Военный осведомитель” Z-канали хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ка-52 “Аллигатор” разведка-зарба вертолёти экипажи билан бирга, шунингдек, кўп мақсадли Ми-8 вертолёти уриб туширилган. Кейинроқ муаллиф учта учиш аппарати йўқотилгани ҳақида маълумотлар борлигини қўшимча қилган.
“Сабаблари ҳақида маълумот йўқ – ё тўқнашув, ёки ўз кучлари томонидан ўт очилиши. Агар иккинчиси бўлса, авиация ва ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) кучлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳамон жуда паст даражада қолмоқда”, деб ёзди “Военный осведомитель”.
Учта вертолёт уриб туширилгани ҳақида “Воевода вещает” Z-канали ҳам хабар бермоқда.
“Бугунги тун Ҳаво-космик кучларга улкан жароҳат етказди. 3 та тажрибали экипаж, етти нафар жасур жангчи Самовий гарнизонга йўл олди”, дея баёнот берган.
“Я и мой друг вертолет” канали ҳалок бўлган учувчилар ҳақида шеърлар ҳамда Ми-8 ва Ка-52 вертолётларининг оқ-қора суратини эълон қилган.
“Яна бир Россиянинг Ми-8 вертолёти октябрь ойи бошида Россия ҲҲМ воситалари томонидан уриб туширилган эди”, деб ёзган “Fighterbomber” ва “Helicopterpilot” Z-каналлари.
Ўшанда “Известия” манбаси ҳам Воронеж вилоятида Ми-8 йўқотилгани ва уч нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ армиясининг Форт-Худ базасига бириктирилган “Апачи” ҳарбий вертолёти Техас штатида ҳалокатга учраши оқибатида 2 нафар аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси