“Россия ўз позициясини заифлаштириши мумкин”. Байден Путинга нималар деди?

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатда яна Москвани Украинага бостириб кириш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. Суҳбат бир соат атрофида давом этган. Бу ҳақда Оқ уй сайтида айтилган.

Унга кўра, Вашингтон ўз иттифоқчилари билан биргаликда Украинадаги вазият кескинлашган тақдирда Москвани жиддий ва ҳал қилувчи оқибатлар билан сийлайди. Байден Россия ўз позицияларини заифлаштириши хавфи борлигини таъкидлаган.

Байден Қўшма Штатлар иттифоқчилари ва ҳамкорлари билан мувофиқлаштириб, дипломатия билан юритишга тайёрлигини, бироқ “бошқа сценарийларга” ҳам тайёр эканини қўшимча қилган. Сиёсатчи босқин содир бўлган тақдирда Вашингтоннинг реакцияси тез ва қатъий бўлишини аниқ билдирган.

Кремль матбуот хизмати ҳозирча ушбу мулоқот бўйича маълумот бермаган.

Маълумот учун, Путин Байдендан олдин Франция Президенти Макрон билан ҳам телефон орқали мулоқот қилганди. Россия етакчиси ва Макрон ҳам Украина чегарасидаги вазиятни муҳокама қилган.

Аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Ғарб давлатлари, Европа Иттифоқи ва НАТО етакчилари билан ўтказилган видеоконференция чоғида Россия Украинага жорий йилнинг 16 февраль куни “бостириб киришини” айган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Россия-Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш учун Франция Президенти Эммануэль Макрон 7-8 февраль кунлари расмий ташриф билан Москва ва Киевда бўлиб, икки давлат раҳбарлари билан музокаралар олиб борган эди. 

Музокаралар давоми сифатида Германия канцлери Олаф Шольц ҳам 14 февраль куни Россия ва 15 февраль куни Украина раҳбарлари билан учрашиши режа қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия Украина

Баҳолаганлар

762

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг