Байден Россиянинг Украинага “бостириб кириш” санасини аниқ айтди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Ғарб давлатлари, Европа Иттифоқи ва НАТО етакчилари билан ўтказилган видеоконференцияда Россия Украинага жорий йилнинг 16 февраль куни “бостириб киришини” айтди, бироқ европаликлар унинг фикрига қўшилмади. Бу ҳақда “Politico” газетаси хабардор манбаларга таяниб ёзган.  

“Президент Жо Байден бир соатлик суҳбат чоғида Ғарб етакчиларига 16 февраль санасини айтди”, дейилган хабарда. 

Нашр “АҚШнинг кўплаб расмийларига” таяниб, “Россия 16 февралдаёқ Украинага жисмоний ҳужум бошлайди ва Вашингтон иттифоқчиларни бундан олдин қатор ракета зарбалари ва киберҳужумлар бўлиши мумкинлигидан хабардор қилган” деб даъво қилмоқда. 

“Британия расмийси “бизда бошқача талқин бор”, деган. Европа Иттифоқининг икки дипломати бундан ҳам шубҳаланди”, дейилган хабарда. 

Шунингдек, Россиянинг Украинага “бостириб кириши” ҳақида янглишиб хабар берган Американинг “Bloomberg” агентлиги бир кун аввал “ҳужум” 15 февраль куни бўлиб ўтиши ҳақида фикр билдирган. Тегишли маълумотни агентликка “мансабдор шахслар” берган, бироқ бу амалдорлар қайси давлатлардан экани, лавозими ва фамилияси қандай экани айтилмаган ва ҳеч қандай далил келтирилмаган. 

Киев ва Ғарб сиёсатчилари сўнгги ойларда Россия Украина билан чегарада қўшин тўплаганини иддао қилиб келади. Кремлда таъкидланганидек, қуролли кучлар ўз ҳудуди доирасида ҳаракат қилмоқда — бу ҳеч кимга таҳдид солмайди ва ҳеч кимни хавотирга солмаслиги керак. Ташқи ишлар вазирлигининг тушунтиришича, “Россия тажовузкорлиги” ҳақидаги баёнотлар чегарадош ҳудудларда НАТО контингентларини тўплаш учун баҳона сифатида ишлатилади ва бундай айбловлар ҳам кулгили, ҳам хавфли.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Байден

Баҳолаганлар

1167

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг