Россия уруш давомида Исроилга разведка маълумотларини берди – Эрон 

Олам

image
Россия Эрон халқига кўмаклашиш учун ҳаракат қилмоқда – Путин (видео) north_east

Россия Эрон халқига кўмаклашиш учун ҳаракат қилмоқда – Путин (видео)

Россия Эрон билан 12 кунлик уруш пайтида Исроилга разведка маълумотларини тақдим этди. Бу ҳақда Эроннинг Мақсадлиликни аниқлаш кенгаши аъзоси Сайид Муҳаммад Садр “Seenergyir” каналига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, июнь ойидаги Эрон-Исроил қуролли тўқнашуви “Москва билан стратегик иттифоқ фойдасиз эканини кўрсатган”.

“Россия Исроилга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг Эрондаги жойлашуви ҳақида маълумот берди.
Масалан, улар (Россия) шунчаки: “Исроилнинг Эронга ҳужум қилганидан хурсанд эмасмиз”, деди. 
Туркия НАТО аъзоси. НАТО нима? Бу Россияга қарши. Россия Туркияга С-400 сотишга рози бўлди. Бу биз узоқ вақтдан бери гапириб келаётган стратегик шериклик ҳақида эмас”, деди Сайид Муҳаммад Садр.

Расмийга кўра, бу Москва ва Теҳрон ўртасида муносабатлар бўлмаслиги керак дегани эмас.

“Биз жуда жиддий муносабатларга эга бўлишимиз керак. Биз қўшнимиз. Аммо биз ишона олмаймиз”,  деди у.

Июнь ойида Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россиянинг Эрон-Исроил можаросида Эронга ҳарбий ва бошқа ёрдам кўрсатишга тайёрлиги Эрон томони Москвадан қандай илтимос билан чиқишига боғлиқлигини айтган эди. Бу ҳақда Кремль вакили Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ва Россия Президенти Владимир Путиннинг Москвадаги учрашуви арафасида айтди. Кремль вакили Россия Эронга ҳаво мудофаа тизимлари, масалан, С-300 ёки С-400 тизимларини етказиб беришга тайёрми, деган саволга жавоб бермади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Эрон Исроил 12 кунлик уруш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг