Россия Украинанинг тўрт вилоятидаги энергетика объектларига зарба берди

Олам

image

Бугун, 11 апрелга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Харьков, Запорожье, Львов ва Киев вилоятларидаги энергетика инфратузилмасига ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина Энергетика вазири Герман Галушенко ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Киев вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Руслан Кравченконинг айтишича, Россиянинг 40 дан ортиқ ракета ва 40 та дрони учирилиши оқибатида Киев вилоятидаги муҳим инфратузилма объектида ёнғин содир бўлган. Энергетика ходимлари аллақачон ҳужум оқибатларини бартараф этишга киришган.

"Бугун тунда минтақага камикадзе дронлари ва ракеталар билан оммавий ҳужум уюштирилди. Сигнал 5 соатдан ортиқ давом этди. Афсуски, ҳаво ҳужуми пайтида Киев вилоятидаги муҳим инфратузилма объекти зарар кўрди", деган у.

Ҳозирча жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот олинмаган. Одесса вилоятидаги электр подстанциялари ва ишлаб чиқариш иншоотлари ҳам зарар кўрган. Харьков вилоятида электр таъминоти чекланган. Украина Президентининг Харьков шаҳри ва вилоятидаги идораси раҳбари ўринбосари Алексей Кулебага кўра, ҳужум туфайли 200 мингга яқин абонент электр таъминотисиз қолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россия ҳарбий аэродромига ҳужум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made