Россия Украинанинг дрон операторлари марказига хужум қилди
Олам
−
21 Май 6804 1 дақиқа
Россия ҳарбийлари Украинада учувчисиз қурилмалар – дронлар операторларини тайёрлаш марказига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Оператив-тактик авиация, зарба берувчи учувчисиз аппаратлари, ракета қўшинлари ва артиллерия кучлари томонидан учувчисиз тизимлар мутахассисларини тайёрлаш марказига зарба берилди”, дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, ҳарбийлар узоқ масофага мўлжалланган дронлар ва экипажсиз қайиқларни йиғиш цехлари ҳамда уларни сақлаш жойларига ҳам зарба берганини маълум қилган. Вазирликнинг қўшимча қилишича, Украина Қуролли кучлари манфаатлари учун фойдаланилаётган энергетика инфратузилмаси объектлари ва рақиб кучларининг вақтинчалик жойлашув нуқталарига, жами 148 та ҳудудга зарба берилган.
Маълумотга кўра, бир сутка давомида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинага тегишли 516 та дрон ва учта бошқариладиган авиация бомбасини уриб туширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина дронлари Россиянинг Нижний Новгород вилоятидаги Кстово шаҳрига ҳужум уюштирган эди.
Live
Барчаси