Россия украиналик журналист Янина Соколовани қидирувга берди

Олам

image

Россия Ички ишлар вазирлиги украиналик журналист Янина Соколовани қидирувга берди. Бу ҳақда вазирликнинг маълумотлар базасида келтирилган.

“Соколова Янина Михайловна Жиноят кодексининг баъзи моддалари бўйича қидирувга берилган”, дейилади хабарда.

Март ойида у Росфинмониторинг томонидан террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган.

Тергов маълумотларига кўра, ўтган йилнинг мартидан майигача бўлган даврда у Telegram-каналида ишончли хабарлар ниқоби остида Россия Қуролли Кучларининг Украина тинч аҳолисига қарши ҳаракатлари ҳақида атайлаб ёлғон маълумот тарқатган. Шунингдек, журналист Донецк ва Луганск учувчилари ҳамда уларнинг оила аъзоларига нисбатан зўравонликка чақиргани даъво қилинмоқда.

Унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 282-моддаси (нафрат ёки адоватни қўзғатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Россияда ҳибсда сақланаётган “The Wall Street Journal” журналисти Эван Гершкович умуман ҳибсга олинмаслиги кераклигини, журналистика жиноят эмаслигини айтганди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати Гершковични Америка томонининг кўрсатмаси асосида Россия ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналаридан бирининг фаолияти тўғрисида давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни тўплаганликда айблаб, ҳибсга олган эди. Унга қарши Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 276-моддаси (жосуслик) бўйича иш қўзғатилган.

Маълумот учун, у 1986 йилдан бери Россияда ушбу айблов билан ҳибсга олинган биринчи хорижлик мухбир бўлди. Шуни эслатиш зарурки, 2022 йилда Россия Федерациясида давлатга хиёнат бўйича 24 та иш қўзғатилган, 16 киши шундай айблов бўйича судланган. 2023 йилнинг дастлабки олти ойида эса камида 43 нафар шахсга ушбу айблов қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Янина Соколова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг