Россия Украинага яна дрон ва ракета билан ҳужум уюштирди. Қурбонлар бор

Олам

image

Россия кучлари бугун, 21 августга ўтар кечаси Украинанинг ғарбий ҳудудларига кенг кўламли ракета ва дрон ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳужумда жами 614 та дрон ва ракета ишлатилган. Дронлар орқали Закарпатье вилоятидаги Мукачево шаҳри, шунингдек Львов ва Луцк шаҳарларига зарба берилган. Львовда ракета зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлган, Мукачевода эса 15 нафар аҳоли жароҳат олган. Россиянинг дрон ҳужуми оқибатида Мукачево шаҳридаги бир корхона вайрон бўлган, ёнғин юзага келган. 

Ҳудудий ҳарбий маъмурият раҳбари Мирослав Билецкийнинг маълумотига кўра, ракеталар шаҳардаги бир корхонага урилган, оқибатда омборхоналар вайрон бўлган ва ёнғин чиққан. Украинанинг Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига ижтимоий тармоқларда ёзишича, ракета зарбаси катта миқдорда электроника ишлаб чиқарувчи Америка компаниясига тегиб, жиддий шикаст етказган ва одамлар ҳалок бўлган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, зарба “Flex-Украина” заводига етказилган, бу завод Flextronics компаниясига тегишли бўлиб, у дунё бўйича электроника ва дизайн бўйича етакчи корхоналардан биридир. 

Львов шаҳрида ракета зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлган, икки киши яраланган. Вилоят маъмурияти раҳбари Максим Козицкий маълумотига кўра, ракета зарбаси ва дрон ҳужуми оқибатида ўнлаб уйларнинг томи ва деразалари шикастланган, ёнғинлар юзага келган. 

Эрталаб шаҳар марказида портлашлар содир бўлган, бир дрон маҳаллий вақт билан соат 04:30 атрофида портлаган. Луцк шаҳрида эса камида тўрт дрон ҳужуми қайд этилган. Ҳозирча Киев расмийлари шаҳарга зарар етгани ҳақида хабар бермаган, фақат ҳаво ҳужумига қарши тизимларнинг ишлаётгани билдирилган.

Бундан ташқари, Россия Ровно вилоятига камида тўртта аэробаллистик Kinzhal ракетаси билан зарба берган. Соат 4:00 дан кейин денгиздан Kalibr ракеталари, Tu-95MC самолётларидан эса X-101 ракеталари учирилган. 

Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, Мукачево шаҳридаги ҳужумда 15 киши жароҳат олган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Россия кучлари Украинага 100 дан ортиқ ҳаво ҳужуми қуроллари, жумладан, 104 та Shahed типидаги ҳужумчи учувчисиз самолётлар, ҳар хил турдаги дрон имитаторлари, шунингдек, 8 та тезюрар (реактив) дрон билан ҳужум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина ракета Львов Flex-Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг