Россия АҚШ корхонасига зарба берди

Олам

image

Кеча, 20 август куни Украинага тинимсиз ракета, дрон ва авиабомбалар билан оммавий ҳужум қилган Россия АҚШ объектига ҳам зарба берди. Бу ҳақда бугун, 21 август куни Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига ўзининг Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Унинг қайд этишича, урушни тугатиш бўйича барча саъй-ҳаракатларга қарамай Россия бир кечада Украинага йирик қўшма ҳаво ҳужуми уюштирди.

“Ракеталардан бири ғарбий минтақамиздаги Американинг йирик электроника ишлаб чиқарувчи корхонасига зарба берди, ҳодиса жиддий зарар олиб келди, қурбонлар ҳам бор.

Бу ҳудуд Мудофаа тизими ёки ҳарбийларга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган тўлиқ фуқаролик объекти”, дейди ТИВ раҳбари.

Қайд этиш жоиз, бу Россиянинг Украинадаги Америка бизнесига биринчи ҳужуми эмас. Жорий йил бошида Киевдаги Boeing офисларига ҳам зарбалар берилган. 

Украина ТИВ раҳбари бунда ҳарбий мантиқ йўқлигини билдириб, Россиянинг бу ҳаракатини мамлакатдаги нормал ҳаётга қарши террор деб атади.

“Шунинг учун Россияни урушни тўхтатишга мажбурлаш жуда муҳим ва биз Украина тинчликни яқинлаштириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлигини яна бир бор таъкидлаймиз. Икки томонлама Украина-Россия ва уч томонлама Украина-АҚШ-Россия форматидаги раҳбарларнинг учрашувлари дипломатияни таъминлаш учун жуда муҳимдир”, дейди у.

Шунингдек, кечаги ҳужумда Закарпатье вилоятининг Мукачево шаҳридаги корхоналардан бирига берилган зарба оқибатида келиб чиққан ёнғин сабаб 12 киши жабрланган. Львов маъмурияти ҳам жиддий вайронагарчиликлар ва бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, 10 август куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон мулоқотида Озарбайжоннинг SOCAR компаниясининг Украинадаги нефть базасига Россия ҳаво кучларининг зарбаларини қоралаганди. 18 августга ўтар кечаси ҳам Россия Украинанинг Одесса шаҳридаги  инфратузилма объектига зарба берди. Шундан сўнг, қатор ОАВда гап Озарбайжон компаниясига тегишли объект ҳақида кетаётганига оид маълумот пайдо бўлди.

Дилбар Шоакромова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Россия Украина Андрей Сибига

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг