Россия Украинага қарши урушга яманликларни ёллади – “Financial Times”
Олам
−
25 Ноябрь
4715Юзлаб яманликлар Украинадаги урушда қатнашиш учун Россия армиясига жалб қилинди. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.
Нашрга кўра, яманликларга Россияда юқори маош ва Россия фуқаролиги ваъда қилинган.
“Улар Россия Федерациясига келганларида Мудофаа вазирлиги билан шартномалар имзолашга мажбур бўлишди ва урушга жўнатилди”, дейилади хабарда.
Нашр Яман аскарларини ёллаш жорий йилнинг июль ойида бошланган деб тахмин қилмоқда.
Нашр суҳбатдошларидан бирига кўра, унга дрон ишлаб чиқаришда ишлаш учун бир марталик 10 минг доллар ва ойлик 2 минг доллар маош ваъда қилинган. Москвага етиб келгач, уни бошқа яманликлар билан бирга аэропортдан Москвадан беш соатлик масофада жойлашган объектга олиб келишган. Шартномаларни имзолашдан бош тортганларни эса ўша ерда милтиқ билан отиб ташлашган.
“Бизни Украина чегарасига олиб боришди ва Ростов яқинидаги ҳарбий базага жўнатишди. Мен билан бирга бўлган гуруҳнинг аксарияти Украинада вафот этди. Бизни урушга одам савдоси билан шуғулланадиган фирибгарлар олиб келган”, деган аноним суҳбатдош.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинага қарши урушда қатнашиш учун 11 минг Шимолий Корея ҳарбийлари Россиянинг Курск вилоятига боргани ҳақида хабар берилганди. Россия эса Украина армиясига қарши КХДР ҳарбийларидан фойдаланиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирмаган. Бироқ Президент Владимир Путин мамлакатда Шимолий Корея аскарлари борлигини тасдиқлаган. У КХДР билан стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани эслатиб ўтган.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь