Россия Украинадаги уруш учун “Бўрон” номли ҳаво гуруҳини тузмоқчи
Олам
−
22 Май 2023
11615Россия Украинага қарши урушдаги вазифаларни бажариш учун “Бўрон” код номини олган янги “элита” зарба берувчи ҳаво гуруҳини тузмоқчи. Бу ҳақда Британия Мудофаа вазирлиги ўзининг разведка маълумотларига таяниб, хабар берди.
Янги ҳаво гуруҳи, эҳтимол, Су-24 ва Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолётларининг камида битта эскадрони, шунингдек, ҳужум вертолётлари эскадронидан иборат бўлиши мумкин.
“Самолёт турларининг комбинацияси қуруқликдаги ҳужумларда катта роль ўйнашидан далолат беради”, деб ёзган Британия разведкаси.
Қайд этилишича, Россия Мудофаа вазирлиги малакали ва ғайратли учувчиларни жалб қилмоқчи, уларга катта маош таклиф қилмоқда. Шунингдек, истеъфодаги учувчилар учун тўплам очилмоқда.
“Гуруҳнинг ташкил этилиши россияликларнинг мунтазам ҳаво кучлари эскадронлари Украина позицияларига ҳаво зарбалари бериш бўйича асосий вазифасини жиддий бажара олмагани ҳақидаги баҳосидан далолат беради”, дейилади разведка хизмати хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь