Россия Украинадаги мақсадларига ҳали эриша олмади – Путин

Олам

image

Россия Украинадаги мақсадларига ҳали эриша олмади. Бу фикрни Россия Президенти Владимир Путин америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида билдирди.

“Йўқ, биз ҳали ўз олдимизга қўйган мақсадларга эришганимиз йўқ, чунки мақсадлардан бири денасификациядир. Бу неонацистларнинг барча ҳаракатларини тақиқлашни англатади”, дейди Путин.

Такер Россия Президентидан ўзи назорат қилмайдиган мамлакатда (Украинада) қандай қилиб мафкура, маданият, баъзи ҳис-туйғуларни, тарихни юлиб ташлаши мумкинлигини сўраган.

Бунга жавобан Путин Истанбулдаги музокаралар чоғида Украинада неонацизм ўстирилмайди, деган келишувга эришилганини ва у ерда қонунчилик даражасида тақиқланишини айтган.

“Буни музокаралар жараёнида амалга ошириш мумкин экан. Бу ерда Украинани замонавий цивилизациялашган давлат сифатида камситадиган ҳеч нарса йўқ. Ҳар қандай давлат нацистлар ташвиқотини тарғиб қилишга рухсат берадими? Йўқ”, деган Путин.

Унинг сўзларига кўра, бу Россия 2022 йилда Истанбулдаги музокаралар чоғида муҳокама қилган муаммолардан биридир.

“Бизга ҳужжатларни якуний имзолаш учун шарт-шароит яратиш зарурлиги айтилди. Франция ва Германиядаги ҳамкасбларим биз қўшинларни Киевдан олиб чиқишимизни таъкидлаяпти. Хўп, яхши. Биз қўшинларимизни Киевдан олиб чиқдик. Киевдан қўшинларимизни олиб чиқишимиз билан украиналик музокарачиларимиз Истанбулда эришилган барча келишувларимизни дарҳол “ахлатга ташлади” ва АҚШ ва унинг Европадаги сунъий йўлдошлари ёрдамида узоқ давом этадиган қуролли тўқнашувга тайёрланишди. Мана, вазият қандай ривожланди”, дейди Путин.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Украина Такер Карлсон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг