Россиянинг Украинадаги ҳужумларини қораловчи яна бир резолюция қабул қилинди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Россиянинг ҳаракатларини қораловчи резолюция лойиҳасини қабул қилди, унда Украинадаги инсон ҳуқуқлари бузилишини текшириш учун мустақил комиссия тузиш ҳам назарда тутилган. 

Женевада икки кун давом этган навбатдан ташқари сессия якунида Кенгашга кирган 47 давлатдан 32 таси резолюция лойиҳасини ёқлаб овоз берди. Икки давлат қарши чиқди, 13 давлат бетараф қолди. 

Хусусан, Россия ва Эритрея резолюция лойиҳасига қарши чиқди, бетараф қолганлар орасида Хитой ва бир қатор Африка давлатлари эътиборни тортмоқда. 

Шу тариқа ҳужжат мутлақ кўпчилик овоз билан қабул қилинди. 

Резолюция лойиҳасида Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан бери содир бўлган барча инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ бузилишларини қоралаш кўзда тутилган. 

Ҳужжатда Россия Федерацияси қуролли кучларини Украина ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетиш,  халқаро чегараларга қайтиш ва бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилишини тезроқ тўхтатиш талаблари ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 март куни БМТ Бош Ассамблеяси Россиядан Украинадаги урушни тўхтатиш ва қўшинларини олиб чиқишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди. Резолюция учун 141 давлат ёқлаб, беш давлат қарши овоз берди, 35 давлат бетараф қолди. Россия Федерацияси, Беларусь, Сурия, Шимолий Корея ва Эритрея қарши чиқди. Бетараф қолганлар – Хитой, Ҳиндистон, Куба, Марказий Африка Республикаси, Эрон, Ироқ, Қозоғистон, Покистон, ЖАР ва бошқалар. Озарбайжон, Туркманистон ва Ўзбекистон овоз бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг