Россия Украинада ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаяпти – Қодиров
Олам
−
13 Февраль 2023 10174 1 дақиқа
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг фикрича, Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Украинадаги “махсус ҳарбий операция” давомида ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаяпти.
“Агар биз ҳеч бўлмаганда 20 фоизга куч билан бошлаганимизда, мавжуд шаҳарлар, улар жойлаштирилган барча жойларда ҳеч ким қолмас эди”, дейди Қодиров “Россия-1” телеканалидаги “60 дақиқа” кўрсатувига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, агар вазият ўзгармаса, Россиянинг сабри тугаши мумкин.
“[Биз] Украина халқига ўз хулосасини чиқаришига имкон беришимиз керак. Агар шундай давом этса ва улар бизнинг ҳудудимизга ўқ узса, сабр-тоқат тугайди ва [биз] тезроқ тугатишимиз буюрилади. Ҳозиргача улар учун 100% афсусдаман”, дея қўшимча қилди Чеченистон раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Чеченистон республикаси парламентида Чеченистон раҳбарига “Мехкан да” (“Халқ отаси”) унвонини бериш таклиф қилинганди. 10 февраль куни эса ушбу ҳужжат депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь