Россия Украина ер билан яксон қилинмагунча тўхтамаслиги керак – Медведев
Олам
−
20 Август 2023
18860Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россия ҳозирги Украина давлати ер билан йўқ қилинмагунча тўхтамаслиги кераклигини айтди. Унинг сўзларини РИА Новости келтирмоқда.
"Бировнинг уруши эртами-кечми зерикарли, қиммат ва аҳамиятсиз бўлиб қолади. Биз учун эса бу халқимиз иштирокидаги фожиа. Бу экзистенциал зиддият. Ўзини ҳимоя қилиш учун уруш. Ё улар ёки биз”, дейди Медведев.
Унинг фикрича, Ғарб ҳукумати ўзгаради, уларнинг элитаси чарчаб, музокаралар олиб бориш ва можарони тўхтатишни сўрайди.
“Ҳар қандай қарши ҳужум барбод бўлади. Ўликлар дафн этилади, яралар битади. Аммо ҳозирги Украина давлати бутунлай парчаланмагунча, биз тўхтамаслигимиз керак. Уни ер билан йўқ қилиш керак”, дея иддао қилган Медведев.
Сиёсатчига кўра, бу йиллар ва ҳатто асрлар талаб қилиши мумкин, аммо Россиянинг бошқа иложи йўқ.
Медеведевнинг қйд этишича, ё Россия Федерацияси "душман” сиёсий режимини йўқ қилади ёки коллектив Ғарб Россияни парчалаб ташлайди ва у билан бирга ҳалок бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беларус фуқароси Александр Лукашенко Украинадаги можаронинг олдини олиш имкони бор бўлгани, уни ҳозир ҳам тўхтатиш мумкинлигини айтганди.
LiveБарчаси