Россия-Украина урушида ягона ғолиб Хитой – АҚШ президентлигига номзод

Олам

image

АҚШ президентлигига номзодлар қаторидан жой олган тадбиркор Вивек Рамасвами Россия Федерациясининг Украинага қарши бир ярим йиллик урушидан сўнг, Хитой бу вазиятда ягона ғолиб эканини билдирди. Бу ҳақда бизнесмен “The American Conservative” журнали учун чоп этилган мақоласида ёзган.

“Мен санкцияларни бекор қиламан ва Россияни жаҳон бозорига қайтараман”, дея қайд этган Рамасвами.

Бундан ташқари, у Россиянинг Хитой билан ҳарбий иттифоқдан чиқиши эвазига Украинанинг босиб олинган ҳудудлари устидан Россия назоратини қабул қилишга ва Украинанинг НАТО аъзолигига номзодини блокировка қилишга ваъда берган.

“Россия Федерациясининг Украинага қарши бир ярим йиллик урушидан сўнг, Хитой бу вазиятда ягона ғолиб экани тобора ойдинлашмоқда”, деб ҳисоблаган тадбиркор.

Рамасвами Украинада тинчликни ягона шарт – Америка манфаатларини биринчи ўринга қўйган ҳолда таъминлаш ниятида.

“АҚШ Президенти Жозеф Байден маъмурияти Хитой раҳбари Сини Путиндан узоқлаштириш учун аҳмоқона ҳаракат қилди. Аслида биз Путинни Си Цзиньпиндан воз кечишга мажбурлашимиз керак”, деб таъкидлаган президентликка номзод.

Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йил ноябрида бўлиб ўтади. Республикачилар партиясидан президентликка номзодлик учун собиқ вице-президент Майк Пенс, Флорида губернатори Рон ДеСантис, бизнесмен Вивек Рамасвами, АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Никки Хейли, Жанубий Каролина сенатори Тим Скотт ва Нью-Жерси собиқ губернатори Крис Кристи даъвогарлик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой Вивек Рамасвами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг