Россия-Украина музокараларининг навбатдаги раунди қачон ўтказилиши айтилди
Олам
−
28 Март 2022 7150 1 дақиқа
Россия ва Украина делегацияларининг навбатдаги музокаралари 29-30 март кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Россия делегацияси раҳбари, Президент ёрдамчиси Владимир Мединский маълум қилди.
“Бугун Украина билан Аэрокосмик кучлар бўйича музокараларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Натижада 29-30 март кунлари юзма-юз учрашиш ҳақида қарор қабул қилинди”, деб ёзган Мединский.
Ўз навбатида, музокараларда қатнашаётган Украина делегацияси аъзоси Девид Арахамия музокаралар 28-30-март кунлари Туркияда бўлиб ўтишини маълум қилди.
Аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Президенти Владимир Путин билан мулоқот қилиб, рус-украин музокараларини Истанбулда ўтказишга келишиб олгани хабар қилинганди.
Қайд этиш керакки, Украина ва Россия билан мулоқотни давом эттираётган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Москванинг 6 та талабидан 2 тасини қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлаганди.
Ўз навбатида Мединский Украина Россиянинг қатор талабларини бажармаса тинчлик шартномаси ҳақида гап бўлиши мумкинлигини айтиб ўтганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь