Россия Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида ҳарбий иншоот қурмоқда

Олам

image_2021-07-14_12-08-33

Россия иштирокида Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида замонавий чегара постини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа учун барча маблағ ажратилган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди.

“Ушбу лойиҳа амалга оширилмоқда, барча маблағлар Тожикистонга ажратилган”, дейди Кабулов. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Душанбега сафари чоғида икки мамлакат тожик-афғон чегарасида замонавий чегара постини қуриш тўғрисида битимни имзолаши мумкинлигини айтиб, Москва ушбу лойиҳани молиявий қўллаб-қувватлашини қўшимча қилганди.

Қайд этиш керакки, Россиянинг Тожикистонда 201-ҳарбий базаси мавжуд. Россия ушбу базанинг имкониятларини юқори баҳоламоқда. Хусусан, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ушбу ҳарбий иншоотни нафақат Тожикистонда, балки бутун Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг муҳим омили эканини таъкидлаган.

Қўшни Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 6 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 90 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Расмий Кобул ҳаракат тарафдорларига қарши қарши ҳужумларни режалаштирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг