Россия ТИВ Ғарб журналистларини Курскка киришдан огоҳлантирди

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ғарб давлатларидан борган журналистларнинг Курск вилоятига ноқонуний кириши билан боғлиқ ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиши ва бу барча мамлакатлар журналистларига тегишли экани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда ТИВ вакили Мария Захарова “Спутник” радиоси орқали маълум қилди.

“Ғарб журналистларининг Курск вилоятига ноқонуний кириши ҳолатлари аниқланмоқда. Бу ҳолатларнинг ҳар бири, албатта, текширилади, мониторинг қилинади ва бу барча мамлакатлар журналистларига тегишли”, дейди Захарова.

Маълум бўлишича, кеча, 20 август куни АҚШнинг Муваққат ишлар вакили Стефани Холмс америкалик журналистларнинг Курск вилоятига ноқонуний кириб келгани муносабати билан Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. Ташқи ишлар вазирлиги америкалик дипломатга оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳаракатлари юзасидан кескин норозилик билдирган.

Маълумот учун, 6 август куни Украина Қуролли кучлари Курск вилоятига ҳужум бошлади. 9 август куни минтақада федерал даражадаги фавқулодда ҳолат жорий этилди. 10 август куни Россия Федерацияси Миллий аксилтеррор қўмитаси Белгород, Курск ва Брянск вилоятларида терроризмга қарши операция режимини жорий қилди. 12 август куни Белгород вилоятининг Украина билан чегарадош Краснояружский туманида эвакуация бошланди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 август куни Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусов Чегара ҳудудларининг ҳарбий хавфсизлиги бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида “Белгород”, “Брянск” ва “Курск” қўшин гуруҳлари ташкил этилганини маълум қилганди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Курск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг