Россия темир йўл орқали Эронга ёнилғи етказиб беришни бошлади

Олам

image

Анъанавий харидорлари Москва билан савдо қилишдан бош тортганидан кейин Россия бу йил биринчи марта Эронга темир йўл орқали ёнилғи экспортини бошлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Ғарб санкциялари остидаги Россия ва Эрон ўз иқтисодини қўллаб-қувватлаш ҳамда Москва ва Теҳрон асоссиз деб ҳисоблайдиган чекловларни бузиш учун яқинроқ алоқаларни ўрнатмоқда. Ғарбнинг Россия нефть маҳсулотларига нисбатан киритган санкциялари жаҳон ёнилғи бозорлари қайта шаклланишига олиб келган. Хусусан, танкерлар узоқроқ йўналишларда ҳаракатанишга, етказиб берувчилар эса янги йўналишлар ва транспорт усулларини танлашга мажбур бўлган.

Эрон йиллар давомида Ғарб санкциялари остида, мамлакатнинг глобал бозорларга кириш имконияти чекланган. Ўтган йилнинг кузида эса Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак Эрон билан нефть маҳсулотлари алмашинуви бошланишини эълон қилган. Бироқ амалда етказиб бериш жорий йилда бошланган. Февраль ва март ойларида Россия Эронга 30 минг тоннагача бензин ва дизель етказиб берган.

Барча маҳсулотлар Россиядан Қозоғистон ва Туркманистон орқали темир йўл билан етказиб берилган. Бензин юкларининг бир қисми Эрондан қўшни давлатларга, жумладан, Ироққа юк машиналари орқали жўнатилган.

Эрон нефть ишлаб чиқарувчи давлат саналади, ҳатто, ўз нефтини қайта ишлаш заводларига ҳам эга. Аммо сўнгги пайтларда, айниқса, мамлакатнинг шимолий вилоятларида нефть истеъмоли маҳаллий ёнилғи ишлаб чиқариш ҳажмидан ошиб кетган. 

Таъкидлаш жоики, Россия нефть компаниялари ҳозирда Эронга дизель ва бензинни темир йўл орқали экспорт қилишдан манфаатдор, чунки денгиз орқали экспорт қилишда юқори юк ставкалари ва G7 мамлакатлари томонидан ўрнатилган нарх чегараси мавжуд. Бироқ темир йўл экспорти ҳам маршрут бўйлаб қийинчиликларга дуч келмоқда.

“Бу йил Эронга ёнилғи етказиб бериш кўпайишини кутмоқдамиз, аммо темир йўл тирбандлиги туфайли логистика билан боғлиқ бир қанча муаммоларни аллақачон кўриб турибмиз. Бу экспортнинг жадал ривожланишига йўл қўймаслиги мумкин”, деган нефть етказиб беришдан хабардор манбалардан бири.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Эрон нефть темир йўл бензин дизель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг