Россия Суми вилоятига юзлаб ҳужумлар уюштирди
Олам
−
01 Июль 4740 1 дақиқа
Россия кучлари сўнгги 24 соат ичида Украинанинг Суми вилоятидаги аҳоли пунктларига 106 та ҳужум уюштирди. Ҳужумлар оқибатида 21 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Ukrinform” хабар берди.
Қайд этилишича, Россия ҳарбийлари 29 та аҳоли пунктига 44 та алоҳида зарба берган. Ҳужумлар содир бўлган жойларда полиция тергов гуруҳлари ва портловчи моддаларни зарарсизлантириш бўйича мутахассислар иш олиб борган.
Суми шаҳрида бошқариладиган авиабомбалар фуқаролик инфратузилмаси объектига бориб тушиши оқибатида 19 киши жароҳатланган. Шунингдек, кўп қаватли турар жой биноси, автомобиллар ва ёқилғи қуйиш шохобчаси шикастланган.
Середина-Буда ҳудудида миномёт ҳужуми натижасида яна икки киши жароҳат олган. Глухив, Велика Писаривка, Свеса, Миколайивка, Нова Слобода ва Ворожба ҳудудларида турар жойлар ҳамда транспорт воситаларига зарар етган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия армиясининг Украинанинг учта йирик шаҳрига уюштирган ҳужумлари оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб одамлар жароҳат олган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь