Россия сулҳ ниқоби ортида янги тажовуз режаларини тузмоқда – Зеленский

Олам

image

Россия Украинадаги уруш зонасида сукут сақлаш баҳонасида янги “тажовуз” қадамларини яширишга уринмоқда. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путиннинг уруш зонасида Рождество байрами муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифига изоҳ берар экан айтиб ўтди

“Россия Украина ва Европага қарши янги тажовуз тўлқинига тайёргарлик кўраётганини индамай яшира олмайди”, дейилади Зеленский Telegram-каналида. 

Унинг таъкидлашича, Россия сукутдан фойдаланиб, ўз позициясини тўқнашув чизиғида мустаҳкамлайди.  

“Энди улар [Россия Федерацияси ҳукумати] Донбассдаги йигитларимизнинг юришини ҳеч бўлмаганда бир муддат тўхтатиш ва жиҳозлар, ўқ-дорилар ва ҳарбий хизматчиларни бизнинг позицияларимизга яқинлаштириш учун Рождество байрамидан ниқоб сифатида фойдаланмоқчи”, дейди Зеленский рус тилида. 

Украина президенти Владимир Зеленский русларга мурожаат қилди. 

“Мен бугун Россия фуқароларига бир нарсани эслатмоқчиман. 15 ноябрь куни Украина тинчлик формуласи тақдим этилди. Унинг бандларидан бири Россия босқинчи қўшинларини мамлакатимиз ҳудудидан олиб чиқиб кетишни назарда тутади. Бу ўт очишни, инсоний йўқотишларни ва умуман урушни тўхтатишнинг кафолатланган ва ишончли йўлидир”, дейди Украина раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Мудофаа вазири Сергей Шойгуга 6 январь куни Москва вақти билан соат 12:00 дан 7 январь куни соат 24:00 га қадар Украинадаги барча ўзаро тўқнашув чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишни буюрди. У Украинани ҳам Рождество байрамида ўт очишни тўхтатишга чақирган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Дайжест Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг