Россия судлари “Навальний” фамилиясини экстремистик рамз деб ҳисобламоқда
Олам
−
02 Март
6029Россия Федерациясининг камида тўртта вилоятидаги судлар "Навальний" фамилиясини экстремистик ташкилот рамзига тенглаштирган. Бу ҳақда кеча, 1 март куни инсон ҳуқуқлари бўйича “Первый отдел” лойиҳаси хабар берди.
Қайд этилишича, россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навальнийнинг фамилияси Челябинск, Краснодар ва Мурманск вилоятларида экстремистик деб қабул қилиниб, намойишчилар плакатларда "Навальний" деб ёзгани учун маъмурий жиноятда айбланиб, ҳибсга олинган.
Сиёсатчи хотирасига бағишланган митингга келган қизлардан бири “Алексей Навальний ўлдирилди, унинг қони сенинг қўлингда, Вова”, деб ёзилган плакат кўтариб турарди.
"Ёзув матнида “Навальний штаб-квартираси” жамоат ҳаракати, “Коррупцияга қарши кураш фонди” нотижорат ташкилотлари, "Алексей Навальний" исми ва фамилиясини атрибут ва рамзийлик сифатида бир неча бор ишлатган “Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамғармаси” асосчиси ва раҳбарининг исми ва фамилияси кўрсатилган”, дейилади ушбу "қонун бузилиши" бўйича суд қарорида.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига кўра, "қонун бузилиши" ҳолатларини тавсифлашда Данил Михеевнинг "экспертизаси" ишлатилган. У илгари Pussy Riot гуруҳи аъзоси Мария Алехина, Москва муниципалитетининг собиқ депутати Люси Штейн ва публицист Владимир Кара-Мурзанинг ишлари бўйича "мутахассис" сифатида ишлаган. 2022 йил август ойида Адлия вазирлиги адвокатларнинг сўровига жавобан, Михеевнинг филологик маълумотга ва лингвистик суд экспертизаси соҳасида етарли ваколатга эга эмаслигини тан олган. Ҳуқуқ ҳимоячиси Павел Чиков 2022 йилда Михеев сиёсий мотивли ишлар бўйича етакчи лингвистик экспертлардан бирига айланганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Bellingcat” интернет портали раҳбари, болгариялик тадқиқотчи журналист Христо Грозев Алексей Навальнийнинг колонияда ўлгани бўйича суриштирув бир ой ичида якунланишини айтганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь