Россия судланувчиларнинг 40 фоизини урушга юбормоқчи
Олам
−
01 Октябрь
4388Россия ҳукумати судланувчиларнинг 40 фоизини Украинадаги урушга жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлигидаги манбалар, шунингдек, жиноий ишлар бўйича фаолият юритаётган адвокатларга таяниб, “Важные истории” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, шу вақтгача фақат тергов остидаги ва маҳкумлар урушга ёлланган эди, аммо сентябрь охирида Давлат думаси судланувчиларни урушга жалб қилишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини тасдиқлаган. Гарчи, бу қонун ҳали Президент Владимир Путин томонидан имзоланмаган бўлса-да, судланувчиларни урушга юборишга тайёргарлик аллақачон бошланган.
Адвокатларга кўра, ҳар бир қамоқхонадан 100 га яқин судланувчини урушга юбориш режалаштирилмоқда. Бу эса жами 20 минг кишига тенг бўлади. 2024 йил бошида Россия қамоқхоналарда жами 106 минг одам бўлган, аммо бу рақам тергов остидаги шахсларни ҳам ўз ичига олади.
Шунингдек, қамоқхоналар ичидаги шароитларни оғирлаштириб, судланувчиларни шартнома имзолашга ундаш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Бу иккинчи марта сафарбарлик эълон қилинишини олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Қайд этилишича, бу жараён расмийлар томонидан белгиланган мақсад бўлиши ҳам мумкин, аммо ҳақиқатда қандай амалга оширилиши ҳақида ҳали тўлиқ маълумотлар мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Қуролли Кучлар штат сонини 2 миллион 389 минг кишига ошириш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.
LiveБарчаси