Россия армияси Путин фармонидан кейин дунёдаги иккинчи йирик армияга айланади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Қуролли Кучлар штат сонини 2 миллион 389 минг кишига ошириш ҳақидаги фармонни имзолади. Улардан 1,5 миллионини ҳарбий хизматчилар ташкил этади. Фармон 2024 йил 1 декабрдан кучга киради.

Ҳарбий хизматчилар сони 180 минг кишига ошди. Охирги марта Президент 2023 йил декабрида армия сонини 170 минг кишига ошириб, 2 миллион 209 минг нафарга етказган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Россия Қуролли Кучларида иккита армия ва 50 та янги тузилма тузилган. Путиннинг айтишича, ўтган йил охирида армияга қурол етказиб бериш 2022 йилга нисбатан уч баробарга ошган. У қуролли кучларни мустаҳкамлаш давом этишига ваъда берди.

Путиннинг фармонидан кейин Россия армияси аскарлар сони бўйича дунёда иккинчи бўлади. Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда ҳарбий хизматчилар сони бўйича етакчи уч давлат Хитой (2 035 000), Ҳиндистон (1 445 550) ва АҚШ (1 328 000) ҳисобланади. Путиннинг фармонидан кейин Россия армияси ҳарбий хизматчилар сони бўйича Ҳиндистон ва АҚШ Қуролли кучларидан ўзиб кетади.

Россия Мудофаа вазирлиги жанговар таркиб сонининг оширилишини “НАТО блокининг тажовузкор фаолияти”га муносабат деб атади ва бу шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар ҳисобига босқичма-босқич амалга оширилишини, сафарбарлик режаси йўқлигини маълум қилди.

Маълумот учун, Россия армиясининг штат сони 2023 йил декабрь ойида 2 209 130 кишига, шу жумладан 1 320 000 нафар ҳарбий хизматчига кўпайтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Германия Федерал канцлери Олаф Шольц билан учрашувда Россияни ҳарбий жиҳатдан енгилмас деб атаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин армия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made