Россия Сирдарёда биотехнологик мажмуа қуришни режалаштиряпти

Жамият

image

Ўзбекистон Россия компанияси билан ҳамкорликда биотехнологик мажмуа қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, лойиҳа қиймати 20 миллион долларни ташкил этади. Тегишли келишув вилоят раҳбари Акмалжон Маҳмудалиев ва Россиянинг IMPACT-BIO компанияси директори Иван Савинцев ўртасида имзоланган. 

“Мажмуа “Янгиер” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида барпо этилади. Унда биологик фаол қўшимчалар, оқсилли озуқа, биополимер ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади”, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Россия Саноат ва савдо вазирлиги Ўзбекистон билан умумий қиймати 2,2 триллион рубллик 60 та қўшма лойиҳа устида иш олиб бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Қозон шаҳрида бўлиб ўтган минтақалараро ҳамкорлик форумида Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида умумий қиймати 3,5 миллиард долларлик ҳужжатлар имзоланди.

Икки давлат темирйўл компаниялари ўртасида ҳам ўзаро юк ташиш ва мультимодал транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳужжат имзоланди. 

Бундан ташқари, октябрь ойида Ўзбекистон Қозоғистон орқали Россия газини импорт қилишни бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Сирдарё биотехонлогия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг