Россия шаҳарларида “Навальнийга озодлик” акциялари бошланди
Олам
−
31 Январь 2021
14512Бугун, 31 январь куни Россия шаҳарларида мухолифатчи Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаш учун режалаштирилган намойишлар бошланди.
Узоқ Шарқ минтақасида митинглар Хабаровск ва Владивосток шаҳарларида ўтказиляпти. Хабаровскда намойишга кўп одам чиқмаган. Аммо чиққанларни ҳам полиция қўлга олган. Владивостокда ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берган.
Шунингдек, Сибир ўлкасидадаги шаҳарлар – Иркутск, Новосибирск ва Томскда ҳам намойишлар бошланган. Тахминларга кўра, Новосибирскда 5 мингдан ортиқ одам намойишга чиққан. Ҳозиргача Узоқ Шарқ ва Сибир ўлкасида жами 203 киши ҳибсга олингани айтилмоқда.
Красноярск шаҳрида ҳаво ҳарорати -30 даража эканига қарамай одамлар митингга чиққан. Ҳозиргача бу ерда ҳам бир неча киши ҳибсга олинган.
Йирик шаҳарлардан Екатеринбургда ҳам намойиш бошланган. Москвада ҳозирча икки киши ҳибсга олинди. Россиядаги намойишчилар билан бирдамлик рамзи сифатида Токио ва Сиднейда ҳам митинглар ўтказилди.
Сидней, Австралия#31января pic.twitter.com/69pOSegkIu
— Grigoriy (@grigoriytwi) January 31, 2021
Маълумот учун, 31 январь куни Навальнийнинг тарафдорлари бутун Россия бўйлаб қайтадан намойишлар ўтказишни режалаштирган. Митинглар 60 дан ортиқ шаҳарда ўтказилиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 23 январда ҳам Навальнийни қўллаб-қувватлаш учун акция ўтказилганди. Митингда рекорд даражада кўп – 4 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди ва 20 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилди.
LiveБарчаси