Россия Сербиядан ранжиди

Олам

image

Сербия расмий Белград томонидан эълон қилинган бетарафлик сиёсатига зид равишда Украинага ҳарбий ўқ-дорилар етказиб бермоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу етказиб беришлар сохталаштирилган фойдаланувчи сертификатлари ва воситачи давлатлар орқали амалга оширилмоқда. Энг кўп тилга олинаётган воситачи давлатлар – НАТОга аъзо Чехия, Польша ва Болгария саналади. Яқинда ҳатто баъзи Африка давлатлари ҳам бу схемага жалб этилаётгани таъкидланган.

Россия Ташқи разведка хизмати маълумотига кўра, Сербия мудофаа саноати вакиллари Россияга қарши урушга юз минглаб реактив снарядлар ва гаубица ўқлари, шунингдек, миллионлаб ўқ-дорилар билан ҳисса қўшмоқда. Разведка хизмати бу етказиб беришлар “гуманитар мақсадлар” билан изоҳлаб бўлмаслигини, уларнинг ягона мақсади Россия ҳарбийларини ва тинч аҳолисини ўлдириш ва яралаш эканини таъкидламоқда.

Манбага кўра, бу ўлим конвейерида Сербия ҳарбий-саноат комплексининг энг йирик компаниялари – Yugoimport SDPR, Zenitprom, Krusik, Sofag, Reyer DTI, Sloboda, Prvi Partizan ва бошқалардир бор.

Россия томони бу ҳаракатларни танқид қилиб, Сербия ҳарбий-саноат соҳаси вакилларини ва уларнинг ҳомийларини “славян халқлари қонидан фойда кўришга уринаётганликда” айбламоқда. Шу билан бирга, Россия Ташқи разведка хизмати Москванинг Сербияга тарих давомида кўрсатган кўплаб ёрдамларини – Усмоний империясидан озод этиш, Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларида қўллаб-қувватлаш, НАТОнинг Белграддаги бомбардимони, Косово инқирози давридаги ёрдамни эслатган. Россия, ўз баёнотида, бу тарихий дўстлик ва диний муштаракликнинг унутиб қўйилганини афсус билан қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сербия Президенти Александр Вучич Сербия ўзининг армиясини кучайтириши ва ядровий уруш хавфи сабабли бомбаларга қарши бошпаналарини тайёрлаши кераклиги ҳақида гапирганди. Вучич, шунингдек, Украина ва Россия ўртасидаги урушга тўхталиб, Сербия ўзининг позициясига содиқ қолишини, аммо глобал уруш хавфи ҳеч қачон шу қадар катта бўлмаганини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Сербия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг