Россия сафарбар қилинганлардан “тўп еми” сифатида фойдаланяпти – Зеленский
Олам
−
14 Октябрь 2022
4872Россия Украина билан жангларга ҳарбий тайёргарлиги бўлмаган одамларни юборяпти. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 13 октябрдаги видеомурожаатида айтиб ўтди.
Президентнинг сўзларига кўра, ҳозирда Россия ўзининг ҳарбий тайёргарликка эга бўлмаган минглаб сафарбар қилинган одамларини фронтга жўнатмоқда.
“Аммо уларнинг қўмондонлигига бу умуман керак эмас. Улар сафарбар қилинган руслар урушда камида бир неча ҳафта омон қолишларини кутишяпти, кейин улар ўлишади, кейин эса янгилари фронтга олиб келинади. Аммо бу вақт ичида россиялик генералларнинг ўз халқидан “тўп еми” сифатида фойдаланиши ҳимоячиларимизга қўшимча босим яратиш имконини беради”, дейди Зеленский.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, бу сезиларли босим, шунинг учун у бунга бардош берган Украина ҳарбийларига яна бир бор миннатдорлик билдирди.
Президент душман зарбалари натижасида шикастланган инфратузилма объектлари зудлик билан тикланаётганини таъкидлади.
Зеленский, шунингдек, қуруқликдаги қўшинларнинг 5-алоҳида ҳужум полки, денгиз пиёдаларининг 1-алоҳида батальони ва Украина Миллий гвардиясининг 4-бригадаси батальони жангчилари “Бахмут йўналишида мудофаа пайтида моҳирона ва қаҳрамонона ҳаракат кўрсатганини” қайд этди.
“Бу йўналиш ҳали ҳам жабҳадаги энг қийин йўналишлардан бири. У ерда бизнинг позицияларимизни ҳимоя қилиб, кучларга аниқ зарбалар бераётган ҳар бир кишига раҳмат”, дейди у.
LiveБарчаси