Россия Парламенти раиси Сергелидаги боғчани бориб кўрди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Бугун, 2 октябрь куни Валентина Матвиенко Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева билан бирга Сергели туманидаги “Бахтли болалик” номли 44-сон мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди.

Дастлаб меҳмонга яқинда фойдаланишга топширилган ушбу мактабгача таълим муассасаси қурилиши ҳақида қисқача ахборот берилди. Мазкур МТМ 510 нафар болага, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун 15 та гуруҳга мўлжалланган. У ерда қарийб 60 нафар педагогика ходими ва ёрдамчи ходимлар, шу жумладан тиббиёт ходимлари фаолият олиб бориши мумкин.

Болаларнинг овқатланиши аутсорсинг ёрдамида ташкил этилади. Мактабгача таълим муассасасининг ноодатий лойиҳаси ва дизайни унинг ўзига хос хусусиятидир. Бу замонавий инновацион бино бўлиб, кенг ёруғ вестибюлга, қулай жойлашган мусиқа зали ва кутубхонага эга. Ўйин ўйнаш ва сайр қилиш майдонлари ҳамда ҳудудлари хавфсиз ўйин ускуналари, тепаликлар, арғимчоқлар, спорт майдонлари ва очиқ ҳовузга эга.


Барча гуруҳларда замонавий мебель, аудио, видео аппаратура, 3 ёшдан 7 ёшгача болалар учун барча талабларга жавоб берадиган болани ривожлантирадиган ўйинлар ва ўйинчоқлар мавжуд.

Таълим олиш макони ривожлантирувчи марказлар принципи бўйича қурилган. У ерда нутқни ривожлантириш ва ёзиш, билим олиш, ижод қилиш, қуриш, конструкция ясаш ва математика билан шуғулланиш ҳамда сюжет-роль ўйинлари ўйнаш мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

Матвиенко Сергели МТМ

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг