Россиянинг учинчи шахси Ўзбекистонга келади

Жамият 2944
image

Жорий йилнинг 1-3 октябрь кунлари Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенконинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Матбуот хизматининг маълум қилишича, Сенати раиси Танзила Норбаева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Валентина Матвиенко билан учрашувлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Ҳамкорлиги бўйича парламентлараро комиссиясининг мажлиси ўтказилиши режалаштирилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбирлармон доиралари кенгашларининг мажлиси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Девони Таҳлилий ҳуқуқий бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиши назарда тутилган.

Маълумот учун, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси мамлакатдаги учинчи шахс ҳисобланади. Федерация Кенгаши раиси Президент ва Ҳукумат раисидан кейинги ўринда туради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×