Россия Олий суди ЛГБТни экстремистик ҳаракат деб тан олди
Олам
−
30 Ноябрь 2023
7297Россия Олий суди ЛГБТ ҳаракатини экстремистик деб тан олди ва унинг мамлакатда фаолиятини тақиқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Адлия вазирлигининг ЛГБТ ҳаракатини экстремистик деб тан олиш тўғрисидаги даъвоси қаноатлантирилсин”, дея қарорни эълон қилган судья.
Суд қарори дарҳол ижро этилиши керак. Ишда махфий материаллар мавжудлиги сабабли суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтган, судланувчининг вакиллари судга келмаган.
Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган далилларни ўрганиш судда тахминан тўрт соат давом этган, шундан сўнг қарор эълон қилинган. Аммо матбуотга суднинг сабаблари номаълумлигича қолмоқда.
Адлия вазирлиги аввалроқ ЛГБТ ҳаракатини тақиқлаш учун судга мурожаат қилган эди. Даъво аризасида таъкидланганидек, ҳаракатнинг Россия Федерацияси ҳудудидаги фаолиятида экстремистик йўналишнинг турли белгилари ва кўринишлари, жумладан, ижтимоий ва диний адоватни қўзғатиш ҳолатлари аниқланган.
LiveБарчаси