Сергей Лазаревнинг клипини намойиш этган телеканал жаримага тортилди
Маданият-санъат
−
02 Декабрь 2023
9922Таниқли хонанда Сергей Лазаревнинг 2017 йилда чиқарилган “Так красиво” видео-клипини эфирга узатган мусиқий канал – “Aiva TV” Санкт-Петербург суди томонидан жаримага тортилди. Бу ҳақда “Медуза” нашри хабар берди.
Бунга видеода ЛГБТ ташвиқоти борлиги сабаб қилиб келтирилган. Телеканал мамлакат Маъмурий кодексининг 6.21-моддаси 3-қисми билан (интернетда ноанъанавий жинсий алоқалар ва жинсни ўзгартиришни тарғиб қилишда) айбдор деб топилган.
Суд қарорига кўра, телеканал эгаси ушбу иш учун 500 минг рубль (5 минг 480 АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлаган.
Маълумот учун, Россия Президенти Владимир Путин 2022 йил декабрь ойида катталар орасида ЛГБТ ташвиқоти, педофилия ва жинсни ўзгартиришни тақиқловчи қонунни имзолади. Шундан сўнг, телесериаллардан ЛГБТга ишора қилувчи саҳналарни кесиш ва бундай тарғибот акс этган фильмларни эълон қилган онлайн кинотеатрларни жаримага тортиш бошланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 30 ноябрда Россия Олий суди “ЛГБТ вакилларининг халқаро жамоат ҳаракати”ни экстремистик деб тан олди.
LiveБарчаси