Россия НАТО саммитидан олдин Киев ва Одессага ҳужум қилди
Олам
−
11 Июль 2023
9731Бугун, 11 июль куни эрта тонгда Россия Одесса ва Киев жанубидаги портга 28 та камикадзе учувчисиз самолётларини учирди. Украина ҳарбийлари эса Литвада НАТО саммити бошланишидан бир неча соат олдин Москвадан келаётган хавфсизлик таҳдидларига қарши курашни муҳокама қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россия учирган, Эронда ишлаб чиқарилган Shahed дронларининг 26 тасини уриб туширган. Шуларнинг 22 таси Одесса устида, қолган иккитаси эса портдаги маъмурият биноси устида уриб туширилган.
Одесса губернатори Олег Кипер порт яқинидаги терминал ёниб кетгани ва ёнғин тезда бартараф этилганини маълум қилган. Унинг айтишича, ҳодиса оқибатида ҳеч қандай “жиддий зарар” кўрилмаган ёки жароҳатланганлар бўлмаган.
Киев томон учирилган дронларнинг барчаси ушланган бўлса-да, уларнинг парчалари минтақадаги бир қатор уйларга зарар етказган. Пойтахтни ўраб турган Киев вилоятида 12 турар-жой ва битта кўп қаватли уй дрон қолдиқлари қулаши оқибатида кичик зарар кўрган.
Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко Украина пойтахтига қаратилган бу ҳужум шу ой бошидан бери иккинчи марта амалга оширилганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 июль куни Россия Украинанинг жануби-шарқий ва шарқий қисмидаги гуманитар ёрдам тарқатиш пунктларига ҳужум қилганди.
LiveБарчаси