Россия Украинадаги гуманитар ёрдам пунктига ҳужум қилди 

Олам

image

Бугун, 10 июль куни Россия Украинанинг жануби-шарқида ва шарқида гуманитар ёрдам тарқатиш пунктларига ҳужум қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Жануби-шарқдаги Запорожье вилояти губернатори Юрий Малашконинг айтишича, Орехов шаҳрида ёрдам тарқатиш учун фойдаланилаётган мактаб биносига ҳужумда бошқариладиган авиация бомбаси қўлланилган. Оқибатда уч аёл ва бир эркак ҳалок бўлган, яна 11 киши яраланган.

Украина Бош прокуратураси воқеа ҳарбий жиноят сифатида текширилаётганини маълум қилган. Фавқулодда хизматлар вайроналар остида уч киши қолаётганидан хавотир билдирган. 

Шунингдек, Донецк вилоятининг Хостре қишлоғи ва Авдеевка шаҳрининг Россия томонидан ўққа тутилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва уч киши яраланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина гуманитар ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг