Россия Мудофаа вазири Хитойга борди

Олам

image

Бугун, 14 октябрь куни Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусов расмий ташриф билан Пекинга борди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Хитой пойтахтида у мамлакат ҳарбий ва ҳарбий-сиёсий раҳбарияти билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Хитой Халқ Республикаси Марказий ҳарбий кенгаши биноси ёнида Россия делегациясини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда Фахрий қоровулнинг ротаси ва оркестр иштирок этди.

Белоусовни Хитой Мудофаа вазири адмирал Донг Жун кутиб олди. Россия Мудофаа вазири Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ қаҳрамонлари ёдгорлигига ҳам гулчамбар қўйди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Россия Президенти Владимир Путин Пекинга ташриф буюриб, Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашган эди. Август ойида Россия Президенти Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши раиси Ли Цянни сентябрь ойида Кремлда қабул қилди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Хитой Мудофаа вазири Андрей Белоусов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг