Путин Хитой Бош вазирини қабул қилди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши раиси Ли Цян билан учрашди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

“Давлатларимиз кенг кўламли қўшма режалар, келгуси йиллар учун мўлжалланган гуманитар соҳалардаги иқтисодий лойиҳаларни ишлаб чиқди. Биз дўстимиз Си Цзиньпин билан тегишли кўрсатмаларни аниқладик, Москва ва Пекиндаги саммитлар давомида ушбу кўрсатмаларни белгилаб олдик. Улар июль ойида Остона шаҳридаги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида у билан бўлган суҳбатимиз якунлари бўйича келишувлар билан тўлдирилди”, деган Президент Путин.

Кремль баёнотида қайд этилишича, Россия Президенти унга Россия Федерацияси ва Хитой ҳукуматлари раҳбарларининг илгари бўлиб ўтган учрашуви натижалари тўғрисида маълумот берилганлигини ва томонлар Москва ва Пекин ўртасидаги савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг бутун мажмуасини батафсил муҳокама қилганини таъкидлади.

Путиннинг сўзларига кўра, учрашув давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликка қаратилган бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланган.

“Бизнинг савдо муносабатларимиз  муваффақиятли ривожланмоқда. Бу каби муносабатларимиз  хитойлик дўстларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ўсиб бормоқда. Икки мамлакат ҳукуматларининг ҳар икки томоннинг савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратаётган эътибори ўз натижаларини бермоқда”, дея қўшимча қилди у.

Маълум қилинишича, Москвада Россия ва Хитой ҳукумат раҳбарлари ўтказилган ушбу 29 мунтазам учрашувда саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суришга эътибор қаратилган.

Учрашув якунида бир қатор ҳужжатлар, жумладан, Россия-Хитой инвестициявий ҳамкорлик режаси имзоланган. Бундан ташқари, икки томон ўртасида имзоланган ҳужжатлар ичида яна 15 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 август куни жорий йилнинг июль ойида Россиядан Хитойга нефть хомашёси импортининг умумий ҳажми 2023 йилнинг июлига нисбатан 7,4 фоизга қисқаргани хабар қилинганди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Владимир Путин Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made